Адлия вазирининг ўринбосари Гулнора Каримованинг 1,4 млрд доллар активига 1400 та мактаб қуриш мумкинлигини билдирди

Источник: Минюст

Швейцария суди Гулнора Каримова ва унинг жиноий шерикларининг $336 млн маблағларини мусодара қилди. Қўшимча $350 млн маблағларни мусодара қилиш масаласи кўрилмоқда. Бошқа давлатлардаги активларнинг умумий ҳажми 14,3 трлн сўмга тенг. Бу хақда Адлия вазири ўринбосари Музаффар Икрамов маълум қилди, деб ёзади «Газета» нашри.

Ҳисоб-китобларга кўра, мазкур пулларнинг ҳисобига 1400 та — Ўзбекистондаги 208 та туманнинг ҳар бирида 6,7 тадан мактаб қурса бўлади, – дея қайд этади у.

Швейцария суди Гулнора Каримова ва унинг жиноий шерикларининг $336 млн маблағларини мусодара қилди. Қўшимча $350 млн маблағларни мусодара қилиш масаласи кўрилмоқда. Бошқа давлатлардаги активларнинг умумий ҳажми 14,3 трлн сўмга тенг. Бу хақда Адлия вазири ўринбосари Музаффар Икрамов маълум қилди, деб ёзади «Газета» нашри.

Франциядан 2020 ва 2021 йилларда жиноий уюшган гуруҳ аъзоларига тегишли кўчмас мулкларни (жумладан, Париж шаҳри яқинидаги 2 та қасрларнинг сотилиши натижасида 20 млн АҚШ долларига тенг пул маблағлари Ўзбекистонга қайтарилган.

Бельгия Қироллигидаги жиноий гуруҳга тегишли бўлган активларни қайтаришда Ўзбекистондаги мутасадди ташкилотлар Бельгия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорлик қиляпти. Бироқ, тергов тугамаганлиги сабабли (тергов сири), ушбу активлар ҳақида кўп маълумот ошкор қилинмаган.

Буюк Британияда эса уларга теришли 10 млн фунт стерлинг миқдоридаги маблағлар ва 3 та кўчмас мулкнинг тақдири Лондоннинг Олий судида кўриб чиқиш жараёнида.

Латвияда ҳам бир талай активлар мавжуд. Мамлакатнинг суд органлари 2018 йил Ўзбекистонда чиқарилган ҳукмлар (Латвияда жойлашган активларни Ўзбекистон даромадига мусодара қилиш ҳақида) тан олди. Мазкур давлатда 15 млн АҚШ долларига тенг маблағлар, 850 унцияга (26 кг) олтин сертификатлари ҳамда Рига шаҳрида жойлашган маданий-кўнгилочар мажмуа айнан Гулнора Каримова унинг жиноий шериклари номида.

2021 йил ноябрь ойида Москва шаҳрида жойлашган активларни хусусан 6 та хонадонни Ўзбекистон даромадига ўтказилиши ҳақида Москва шаҳар судининг қарори чиқарилган. Ҳозирги пайтда Россия суд ижрочилари ушбу кўчмас мулк объектларини сотиш жараёнида. Сотувдан тушган пул маблағлари Ўзбекистон ва Россия фойдасига тенг улушларда бўлинади.

Бундан ташқари бошқа мамлакатларда ҳам Гулнора Каримова ва унинг жиноий шериклари томонидан ноқонуний орттирилган ва Ўзбекистондан олиб чиқилган активларни қайтариш ишлари кетяпти. Жиноий активларнинг умумий қиймати қарийб 1,3 млрд АҚШ долларини ташкил этади.

Швейцариядаги активлар бўйича мамлакатлар 131 млн АҚШ долларини Ўзбекистонга қайтаришга келишиб олди, 205 млн АҚШ доллари бўйича эса музокаралар якунига етмоқда. Яна 350 млн долларнинг қайтарилиши эса суд қарорига боғлиқ.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.