Адлия вазирлиги қарғиш учун жазо жорий этилгани ҳақидаги хабарларни рад этди
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда қарғиш учун маъмурий жавобгарлик жорий этилиши режалаштирилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Уларга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасига (Ҳақорат қилиш) қарғиш банди киритилгани, унга кўра 7 миллион сўм жарима ва 15 суткагача қамоқ жазоси назарда тутилгани айтилади.
Адлия вазирлиги матбуот хизмати бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини ва бундай ҳужжат regulation.gov.uz порталида эълон қилинмаганини билдирди.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган лойиҳаларга тизим томонидан автоматик равишда тегишли идентификация рақами берилади ва ушбу рақам ҳаволада акс этади.
Адлия вазирлигининг матбуот хизмати ёлғон ва нохолис ахборотни тарқатмасликни сўраган.
Шарҳлар