Адлия вазирлиги норматив ҳужжатларни коррупция бор-йўқлигига текширишни таклиф қилмоқда

Адлия вазирлиги “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишни янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарорининг лойиҳасини муҳокамага қўйди, деб ёзади “Спутник” нашри.

Амалдаги ҳуқуқни қўллаш амалиёти қонунчиликда коррупция учун шароитлар яратувчи нормаларни аниқлаш ва бартараф этиш тизимининг сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича чоралар кўрилишини талаб қилмоқда.

Шу мақсадда Адлия вазирлиги тегишли идоралар билан биргаликда қурилиш, соғлиқни сақлаш, олиқ таълим ва давлат харидлари соҳаларини тартибга солувчи 226 та қонун ҳужжатини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказди.

Бунда 75 та ҳужжатда 302 та коррупция омили аниқланди. Қарор билан уларни бартараф этиш бўйича йўл харитаси ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш бўйича фаолиятини баҳолаш мезонлари тасдиқланмоқда.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни (НҲҲ) ишлаб чиқиш “коррупцияга қарши қонунчилик” тамойили ва коррупцияга қарши экспертиза процедураси асосида амалга оширилиши керак.  НҲҲ лойиҳасини ишлаб чиқишда коррупция омилларини аниқлаш учун ишлаб чиқувчи чекварақа тўлдириши лозим.

Барча НҲҲларни 2022-2026 йилларда коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш учун режа-жавдал ишлаб чиқилди.

2022 йил 1 январдан бошлаб илмий ташкилотлар ва олий ўқув юртларининг вакилларига ҳамда жисмоний шахслар бўлган мустақил экспертларга норматив ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши илмий ва мустақил экспертизадан ўтказиш ҳуқуқи тақдим этилади. Экспертлар реестри Адлия вазирлиги томонидан юритилади.

Қуйидагилар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар ҳисобланади:

сўзлардан нотўғри фойдаланиш;

ҳавола берилган нормаларни ноаниқ ва асоссиз қўллаш;

зиддиятлар мавжудлиги;

дискрецион ваколатларнинг кенглиги ва ноаниқлиги;

манфаатлар тўқнашуви;

афзалликлар ва бошқаларнинг асоссиз равишда белгиланиши.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.