Ўтган ийили фуқаронинг манзилига бориб хизмат кўрсатиш тартиби йўлга қўйилди
Жорий йилнинг 1-чорагида 2 турдаги проактив ва 11 турдаги композит хизматлар кўрсатилиши йўлга қўйилди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева.
2023 йилда 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар ва одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка чалинган 18 ёшгача болаларга тўланадиган нафақаларни ҳамда парваришлаш нафақасини фуқаролардан қўшимча ҳужжатларни талаб этмаган ҳолда “проактив шакл”да тайинлаш тизимини жорий этилгаг.
- 35 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ишлаб чиқилган;
- 46 та давлат хизматини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентлар қабул қилинган;
- 37 та давлат хизматларини кўрсатиш жараёнлари тизимлаштирилди ва Вазирлар Маҳкамасининг 2 та қарори билан тартибга солиниши йўлга қўйилган;
- 2023 йил 1 октябрдан ДХМ томонидан фуқаронинг манзилига бориб хизмат кўрсатиш тартиби йўлга қўйилган.
- 1 млн 400 мингдан ортиқ фуқаролар “Мобил-ID” тизимида рўйхатдан ўтди ва 2023 йилда ушбу тизим орқали 100 мингга яқин хизматлардан фойдаланилган.
Шунингдек, II.ДХМ биноларини аҳолига қулай масканга айлантириш борасида:
- Республика бўйича 11 та замонавий ДХМ бинолари қурилиб, жами 189 тага етказилди. 2024 йилда янги биноларни қуриш ишларини тўлиқ якунлаш режалаштирилган;
- 2023 йилда Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят марказларида хизматларни “осон”, “ўрта” ва “мураккаб” тоифаларга ажратган ҳолда кўрсатиш йўлга қўйилган. 2024 йилда 40 та Марказларда ихтисослаштириш жорий этилади;
- Чилонзор туман ДХМ биносида “Навбатсиз хизмат маскани” ташкил этилган;
- 14 та Марказлар замонавий инфокиосклар билан таъминланиб, “рақамли хизмат нуқталари” ташкил этилган;
- синов тариқасида Наманган шаҳар Давлат хзматлари маркази биносида ҳамда Уйчи тумани “Қумтепа” МФЙ биносида хизматлардан содда усулда фойдаланиш имконини берувчи инфокиосклар ўрнатилган. Ушбу турдаги инфокиоскларни босқичма-босқич бошқа маҳаллаларда ҳам ўрнатиш режалаштирилган.
Улашиш:
Шарҳлар