Фарғонада қор ёғиши аэропорт фаолиятига таъсир қилди
Фарғона шаҳрида мавсум учун биринчи қор ёғиш ҳодисалари кузатилмоқда. Фарғона аэропортида қор билан биргаликда кўриниш масофасини 300 метргача чекланиши аэродром фаолиятини вақтинча чеклаб, самолётлар бошқа аэропортга қўнишига олиб келмоқда. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” матбуот хизмати ёзмоқда.
«Фарғона халқаро аэропортидаги ноқулай об-ҳаво шароити (кўринишнинг пастлиги) туфайли “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг HY340 (Дубай — Фарғона) рейси экипажи Намангандаги муқобил аэродромга жўнаб кетишга қарор қилди. Самолёт Тошкент вақти билан соат 18:13 да қўнди», – дейилади хабарда.
Улашиш:
Шарҳлар