Афғон қочқинлари Ўзбекистон чегарасини баклажкалардан ясалган солларда кесиб ўтди

Источник: flickr.com

Афғон қочқинлари Ўзбекистон-Афғонистон чегарасини Амударё ўртасидан ўтадиган жойида баклажкалардан ясалган солларда кесиб ўтмоқда. Бу ҳақда ТАСС агентлиги Термиздаги манбасига таянган ҳолда ёзади.

Унинг сўзларига кўра, охирги кунларда бирданига бир неча гуруҳ афғон қочқинлари ноқонуний тарзда Термиз ҳудудида Ўзбекистонга ўтган, бунда мутахассисларни қуролланган формадаги кишилар Амударёни қандай кечиб ўтгани ҳайрон қолдирган.

«Маълум бўлишича, топқир афғонлар анча чуқур ва оқими тез дарёдан ўтиш учун сув юзасида катта юкни кўтаришга қодир бўш баклажкалардан ясалган соллардан фойдаланган», – дейди агентликнинг суҳбатдоши.

Унинг айтишича, шундай арзон, деярли вазнсиз, шовқинсиз ва ишончли сузиш воситасини бошқариш жуда осон. “Қонунбузарлар дарёни саноқли дақиқаларда кечиб ўтиб, чегарачиларимизга таслим бўлишди”, – дейди манба.

Термиз – Афғонистон билан чегарадош Сурхондарё вилоятининг маъмурий маркази, Ўзбекистоннинг энг жанубий шаҳри. Икки мамлакат орасидаги чегара шундоққина шаҳар чеккасидан ўтади, унинг узунлиги 144 км ни ташкил қилади. Термиз яқинида ушбу давлатлар чегараси орқали ягона ўтиш пункти мавжуд. У икки мамлакат транспорт инфратузилмасининг муҳим қисми ҳисобланган Термиз-Ҳайратон кўприги орқали ўтади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.