Афғонистон билан чегарада содир бўлган отишмада ўзбекистонлик чегарачи ҳалок бўлди

Источник: пресс-служба президента Узбекистана

Афғонистон билан чегарада содир бўлган отишмада ўзбекистонлик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда сайловчилар билан Наманганда бўлиб ўтган учрашувда президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди, деб ёзади Sputnik нашри.

Ҳодиса 26 сентябрь куни афғонистонлик наркобарон Ўзбекистон давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтмоқчи бўлганида юз берган.

«Куни кеча ҳам давлатимиз чегарасини бузиб ўтишга уриниш бўлди. Бир наркобарон ҳаракат қилди. Лекин биз дахлсизлик масаласида позициямиз қатъий, керак бўлса, чегарамизни ҳимоя қилиш учун қурол ишлатамиз. Кечаги вазиятда ҳам ўз вазифасини шараф билан бажарган бир аскаримиз қаҳрамонларча ҳалок бўлди. У шу юрт фарзанди – наманганлик эди», – деди президент.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.