Афғонистон ҳукумати Ўзбекистондан импорт қилинадиган электр энергияси учун қарзни тўлиқ узди

Линии электропередач
Источник: unsplash.com

Афғонистон ҳукумати қўшни давлатлар, жумладан, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон ва Эрондан импорт қилинган электр энергияси бўйича қарзларини тўлиқ узди. Бу ҳақда маҳаллий энергетика компаниясининг вакили Ҳикматуллоҳ Майвандийга асосланиб Hasht-e Subh Daily нашри хабар беради.

Da Afghanistan Breshna Sherkat (DABS) компаниясининг вакили қарз икки йилдан бери тўпланиб қолганини тасдиқлади. Ҳаммаси бўлиб Қобул барча ҳамкорларга 627 миллион доллар тўлаган.

Майвандийнинг таъкидлашича, электр энергияси учун қарзнинг бир қисми Ашраф Ғани бошчилигидаги аввалги ҳукумат давридан қолган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.