Афғонистоннинг электр-энергияси учун Тожикистон ва Ўзбекистондан қарздорлиги 100 млн доллардан ошди

Источник: unsplash.com

Афғонистон Тожикистон ва Ўзбекистондан мамлакатга етказиб берилаётган электр энергияси учун 100 миллион доллардан ортиқ қарздор. Бу ҳақда «Фергана» нашри TOLOnews телеканалига таянган ҳолда хабар беради.

Шу билан бирга, телеканал хабарига кўра, вазирлик вакили Ахтар Муҳаммад Нусрат (Akhtar Mohammad Nusrat) афғон томони тўлашга тайёрлигини, бироқ Марказий Осиё мамлакатлари банкларида ҳозирда пул ўтказишда муаммолар борлигини таъкидлаган.

TOLOnews таъкидлашича, Афғонистон энергетика компанияси Da Afghanistan Breshna Sherkat (DABS) собиқ раҳбари Омонулла Ғолиб Афғонистон Марказий Осиё давлатларига электр энергиясини сотиб олиш учун йилига 300 миллион доллар тўлаётганини айтган.

«Афғонистон электр энергиясининг катта қисмини Ўзбекистондан сотиб олади. Бу йилига 108 миллион долларга яқин. Энди муаммо ҳисоб-китобларни тўлашда», — деди у ва Россиянинг Украина ҳудудидаги махсус ҳарбий амалиёти қўшни давлатлар учун банк жараёнини мураккаблаштирганини қўшимча қилди (аммо бу «мураккаблик» айнан нима эканлигига аниқлик киритмаган ҳолда)”.

Афғонистон электр энергиясининг 80 фоиздан ортиғини қўшни давлатлардан импорт қилади ва бу давлатлар электр энергиясини узиб қўйса, ўн миллиондан ортиқ афғон хонадонларида чироқ ўчади, демоқда экспертлар.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.