Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказишни соддалаштириш кераклигини билдирди

Шерзод Шерматов справа. Источник: Мининфоком

Ўтган ҳафтада Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири этиб тайинланган Шерзод Шерматов Ўзбекистонда IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказишни истеъмолчилар учун янада осонлаштиришга чақирди, деб ёзади UzNews нашри.

«IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш жараёнини истеъмолчилар учун янада осонлаштириш йўлларини топишимиз ва унга кўра, фуқаролар хизматлардан осон ва қулай фойдаланиш имкониятига эга бўлиши керак. Бунинг учун барча чораларни кўриш зарур», — деди АКТ вазири “Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика маркази” ДУКга ташриф буюриш давомида.

Шунингдек, вазир Марказ ва унда ходимлар учун яратилган шароитлар билан танишди. Марказ мутахассислари томонидан амалга оширилган ишлар, шунингдек, яқин келажакда ишга туширилиши режалаштирилган лойиҳалар бўйича тақдимот намойиш этилди. Уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида муҳокама ўтказилиб, мавжуд муаммолар ечими кўриб чиқилди. Яқин келажакда амалга оширилаётган лойиҳалар қаторида мобиль телефон рақамларини кўчириш тизими лойиҳаси ҳам бор.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.