АИ-80 бензини 5500 сўмгача арзонлаши мумкин

Источник: Anhor.uz

АИ-80 учун акциз солиғининг бекор қилиниши, ушбу маркадаги бензиннинг АЁҚШларда сотилаётган чакана нархини 1000-1200 сўмга арзонлашишига олиб келиши керак. Бу ҳақда энергетика вазирининг ўринбосари Шерзод Хўжаев маълум қилди, деб ёзади UzNews нашри.

«Бугунги кунда АИ-80 бензин нархи 5500 сўмгача пасайиши кутилмоқда. Шунингдек, биржага чиқарилаётган ҳажмлар ҳам ортганлиги ҳамда биржада бошланғич нархдан 5 фоиздан ортиқ бўлмаган ҳолда нарх ошиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда 5500 сўмлик нарх яқин кунларда АЁҚШларда кўришимиз мумкин бўлган рақам», – деди Хўжаев.

Вазирлик вакили нархларни сунъий равишда оширувчи ёқилғи қуйиш шохобчаларига нисбатан қандай чоралар кўрилиши ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

“Бензин нархини сунъий равишда оширган ёқилғи қуйиш шохобчалари бензин захирасини йўқотади. Бу ёқилғи қуйиш шохобчаларига ёнилғи етказиб бериш фақат улардан кафолат хатлари олинганидан кейингина, ортиқча тўловни амалга оширмаслик ва барча талабларга риоя қилиш мажбурияти билан тикланади”, — деди Шерзод Хўжаев.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.