Айдар-Арнасой кўллар тизимидаги сув ҳажми 49,2 млрд кубометрдан 36 кубометргача камайди
Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан ҳамкорликда Жиззах вилоятида табиатни муҳофаза қилиш бўйича қонунчилик ҳужжатларининг ижроси текширилди.
Хусусан, “Сангзор” дарёсида ўзанларни тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларининг аҳволи ўрганилди ҳамда Арнасой орнитология заказникидаги флора ва фаунага салбий таъсир мавжудлиги аниқланди. Ер ости сувлари сатҳи пасайиб кетаётганлиги сабабли Жиззах вилоятида ости сувларига қудуқ бурғилаш ва улардан фойдаланишга қўйилган мораторий натижалари текширилди.
“Айдар-Арнасой кўллар тизимига қуйиладиган сув ҳажми йилдан йилга камаймоқда: сув захираси 49.2 млрд. куб.дан 36,0 млрд. кубга пасайган. Сувнинг шўрланиш даражаси 10-11 фоизга ошган, табиий парланиш ва чўллашиш кескин ошган”, – дейилади хабарда.
Ўрганишлар натижаси бўйича 27 та ноқонуний қурилмаларни бузиш бўйича суд қарорларининг ижроси таъминланиб, экология бошқармасининг 114,5 млн. сўмлик дебитор қарздорлиги ундирилди.
Ер ости сувларидан фойдаланиш учун қудуқ бурғилаш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузган 9 нафар шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка доир иш қўзғатилди ҳамда Айдар-Арнасой кўллар тизимида ноқонуний ов қилган ҳуқуқбузарлардан 135,4 млн. сўм жарима ундирилиб, 25,7 млн. сўмлик даъво аризаси киритилди.
Шарҳлар