Ҳайдовчилар йўл транспорт ҳодисаси ҳақидаги хабарномани ИИБ ходимларисиз тузиши мумкин

Ҳукумат қарори билан транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, дея хабар беради Адлия вазирлигининг матбуот хизмати.

2021 йил 1 ноябргача суғурта ташкилотларининг веб-сайтларида хабарнома бланкаси намунаси жойлаштирилади ва уни юклаб олиш имкони яратилади.

Хабарнома икки нусхада қуйидаги асослар бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлганида тузилади:

– жабрланувчига енгил жароҳат етмаганида ёки мол-мулк шикастланмаганида;

– иштирокчилардан бири ўз айбига иқрор бўлмаганида;

– ҳодиса пиёда иштирокисиз содир этилганида;

–  ҳодиса фақат 2 та транспорт иштирокида бўлганида;

– иштирокчиларнинг фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилинган бўлса;

– ҳайдовчилик гувоҳномаси, рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳнома, ишончнома, йўл варақаси мавжудлиги;

– ҳайдовчилар маст бўлмаса;

– транспортларнинг шикастланиши низони келтириб чиқармаса.

Қарор 2021 йил 25 ноябрдан кучга киради.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.