Ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқолганида қайта имтиҳон топшириш талаби бекор қилинди

Источник: unsplash.com

Ўзбекистонда йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномаси тикланганида топшириладиган имтиҳонлар бекор қилинди. Эндиликда йўқолган миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг дубликати маълумотлар базаси текширилгандан сўнг имтиҳонсиз берилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 20 июлдаги (ВМҚ №393) қарорида кўзда тутилган, деб ёзади “Фергана” нашри.

Шу пайтга қадар йўқотилган ҳайдовчилик гувоҳномасининг дубликати назарий ва амалий имтиҳонлардан ўтган, шунингдек, автомашинани бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари маълумотлар базаси бўйича текширилгандан сўнг бериларди.

Ваколатли идоранинг ҳужжатлари билан тасдиқланган сабабларга кўра ўғирлик, ёнғин, табиий офат ва бошқалар натижасида йўқотиш ҳолатлари бундан мустасно эди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.