Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш имтиҳонидан ўтишнинг баҳоси 7.5 млн сўм
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўнғирот туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “H. A.” нодавлат таълим муассасининг ўқитувчиси У. И. фуқаро У.Г.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қуйиш эвазига 7,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу хақда Департаментнинг ахборот хизмати хабар бермоқда.
“Шунингдек, Департаментнинг Нурота туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган М.А. икки нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига 4 млн сўм пулларни турмуш ўртоғи орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган”, – дейилади хабарда.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар