Александр Лукашенко: «Ўзбекистон ҳам Иттифоқчи давлатга қўшилади»
Постсовет ҳудудининг катта қисми, коллектив хавфсизлик ва иқтисодий интеграцияга урғу берган ҳолда, яқин иттифоққа бирлашиши яқин 15 йил ичида муқаррардир, деди Беларусь президенти Александр Лукашенко «Соловьёв Live» YouTube-каналига берган интервьюсида, деб ёзади UzReport.
Лукашенконинг қайд этишича, Беларуснинг Россия билан келгусида яқин бирлашиши “мустақил” давлатларнинг эмас, балки “суверен” давлатларнинг бирлашиши бўлиши шарт. Яъни бунда гимн, байроқ, ва раҳбарият сақланиб қолади, эҳтимол валюта ҳам умумий бўлиши мумкин. Бунда у Беларусь Россиядан мустақил бўла олмаслигини, чунки мамлакат Россиянинг энергия ресурсларига ва бозорига боғлиқлишини тан олади.
«Ҳозирнинг ўзидаёқ кўриниб турганидай, умумий мудофаа ҳудуди зарур. Буни кўриб турибмиз, Қозоғистон ҳам буни тасдиқлади…», – дея қайд этади Лукашенко.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирнинг ўзидаёқ Беларусь ушбу умумий хавфсизлик ҳудудида турибди, Қозоғистонга ҳам “яхги сабоқ” берилган. Агар хатоларга йўл қўйилмаса, 15 йил ичида бу ерда Украина ҳам бўлиши мумкин, – дейди у.
«Қолганлар ҳам аста-секин бу жараёнга қўшилади… Арманистон ҳеч қаерга кетолмайди. У кимгалир керак, деб ўйлайсизми? Улар буни кўрган. Туркманистон, Ўзбекистон ва Тожикистон энг аввало иқтисодий зарурат борлиги сабабли ҳам қўшилади, деб ўйлайман», – дея қўшимча қилади у.
Қайд этиб ўтамиз, Беларусь ва Россия иттифоқи тўғрисидаги шартнома 1997 йил 2 апрелда имзоланган эди. Иттифоқчи давлат қонунчилик унификациясини, ягона ҳокимият органлари, валюта ва бозорни кўзда тутади. 1999 йил 8 декабрда Москвада Иттифоқчи давлатни ташкил қилиш тўғрисида шартнома имзоланди, Иттифоқчи давлатни ташкил қилиш тўғрисидаги шартнома моддаларини амалга ошириш бўйича Беларусь Республикаси ва Россия Федерациясининг Ҳаракатлар дастури қабул қилинди. 2000 йил 26 январда Шартнома икки мамлакат парламенти томонидан ратификация қилинганидан кейин у кучга кирди.
Шарҳлар