Вояга етмаган шахслар фойдасига жами 520 млрд сўм алимент пуллари ундирилди

Фото: norma.uz

Жорий йилнинг 1-чорагида жами 14 трлн. сўмлик ундирувлар амалга оширилган, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,2 трлн. сўмга кўп, деб хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти.

  • Ҳисобот даврида «Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га 320 млрд. сўм маблағ йўналтирилган;
  • Бюронинг ҳудудий бошқармаларида ахборот технологиялари ёрдами билан муқобил равишда ва масофавий ишлаётган 15 та туманлараро бўлимлари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилмасдан ҳамда фуқароларнинг мол-мулкларига дахл қилмасдан 242 млрд. сўмлик (632 мингта) ҳужжатларнинг ижроси таъминланган;
  • Вояга етмаган шахслар фойдасига жами 520 млрд. сўм алимент пуллари ундирилиб, 7,5 мингдан ортиқ алимент тўловчиларнинг иш бандлиги масаласи ҳал этилди ва ундирув уларнинг иш ҳақларига қаратилган.
  • Олиб борилган тушунтириш ва профилактика ишлари натижасида, 2,7 мингдан ортиқ оилаларнинг яраштирилишига эришилган.
  • Амалдаги меҳнат қонунчилик талабларига риоя этмасдан бўшатилган ва ўз иш жойини йўқотган 281 нафар фуқаро ишга тикланиб,  уларга тўланмасдан қолган 15,9 млрд. сўмлик иш ҳақлари ундирилган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.