У бунгача пули йўқлигини баҳона қилиб келган, бироқ 15 суткани эшитиб…
Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг буйруғига асосан қарздор фуқаро М.Хамидовдан ундирувчи Р.Хамидова фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундирилиши белгиланган. Ижро ҳужжати бўйича қарздор М.Хамидов шу кунга қадар алимент пулларини кам миқдорда тўлаб келганлиги оқибатида қарздорлик 34 млн сўмга етган. Бу ҳақда МИБ Фарғона вилояти бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Мажбурий ижро бюроси Қўқон шаҳар бўлими давлат ижрочиси томонидан бир неча маротаба огоҳлантирилишига қарамасдан маблағи йўқлигини баҳона қилиб келган. Шундан сўнг, давлат ижрочиси қарздор М.Хамидовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка доир иш ҳужжатларини тўплаб, судга тақдим қилган», – дейилади хабарда.
Суд залида маъмурий қамоқ жазоси ҳақида етарлича тушунчаларга эндигина эга бўлган қарздор 34 млн сўм нақд пулни жуда тез ва осонгина топа қолди ҳам. Шу йўсинда вояга етмаган фарзанднинг бир неча ойлар давомида давомида тўланмасдан келинаётган алимент пуллари тўлиқ ундириб берилди.
Шарҳлар