9,5 мингдан ортиқ ишсиз алимент тўловчилар иш билан таъминланди

Оилавий болалар уйларида тарбияланаётган 236 нафар болаларда аниқланган турли муаммоларни ҳал этиш учун “Меҳр дафтари”дан 2 млрд. сўм пул маблағлари ажратилади.

Ўрганишларда, прокуратура органлари томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида:

  • мактаб-интернатларига 749 дона зарур дарсликлар етказиб берилиши;
  • 4 717 нафар бола чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиши, касаллиги аниқланган 303 нафарининг соғломлаш-тирилиши;
  • чуқурлаштирилган тиббий кўрик натижалари бўйича соғломлиги аниқланган 1 036 нафар болани белгиланган тартибда ўқишни давом эттириш учун умумтаълим мактабларига ўтказиш чоралари кўрилиши;
  • эҳтиёжи бўлган 31 нафар сколиоз билан касалланган болага протез-ортопедия мосламалари топширилиши;
  • тиббиёт жиҳозларига эҳтиёжи бўлган мактаб-интернатларига 9 турдаги тиббиёт жиҳозлари етказиб берилиши;
  • Бўстонлиқ туманида жойлашган “Булоқча” номли оромгоҳ бино-иншоотлари билан бирга Чиноз туманидаги 4-сонли мактаб-интернати балансига ўтказиб берилиши таъминланган.

Хабарга кўра, «эрта турмушнинг салбий оқибатлари ва қонунчиликда белгиланган жавобгарлик хусусида ўтказилган 2 217 (1 793) та тарғибот тадбирлари натижасида 55 (93) та эрта никоҳ ҳолатларининг олди олинишига эришилган».

Моддий ёрдамга муҳтож фарзандлар фойдасига 545,7 млрд. сўмлик алимент пуллари ундирилган.

Қарздорликни тўлаш истаги бўла туриб, бироқ иш ўрнига эга бўлмаган 9,5 мингдан ортиқ алимент тўловчиларнинг иш бандлиги масаласи ҳал этилган ва ундирув уларнинг иш ҳақларига қаратилган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.