Бухорода ота 2 та фарзанди учун алимент пулини олдиндан тўлаб берди
Фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг 13.07.2021 йилдаги қарздор Н.Эргашевдан ундирувчи М.Ражабова фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун қарздорнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3-қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Ғиждувон туман бўлими иш юритувига келиб тушган.
Ижро ҳаракатлари даврида, Н.Эргашев 2 нафар вояга етмаган фарзандлари учун алимент маблағларини олдиндан тўлаб бериб, ўз мажбуриятини адо этишни маъқул кўрган ва ота 2029 йилга қадар 137 млн. сўм алимент пулларини олдиндан тўлаб берган.
Улашиш:
Шарҳлар