Алишер Султонов Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси этиб тайинланди
Алишер Султонов Ўзбекистон президентининг нефть-газ, кимё ва энергетика масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда 19 май куни Тошкентда бўлиб ўтадиган учинчи Халқаро энергетика конференциясининг дастурига таянган ҳолда «Газета» нашри ёзади.
Конференция доирасида Алишер Султонов Ўзбекистон ёқилғи-энергетика комплексини стратегик режалаштиришга бағишланган панелли сессиясида иштирок этади.
Расмий хабарга кўра, у 2019 йилдан 2022 йил апрелигача Энергетика вазири лавозимида ишлаган, аммо соғлиғи сабабли уни тарк этган.
Улашиш:
Шарҳлар