Қаллиханова, Турданов, Сметуллаев ва Нуратдинов суд залидан озодликка чиқарилди

Фото: Айсулу Турдигалиева

Бугун Бухоро вилоят суди биносида июль ойи бошида Нукус шаҳрида асосан оммавий тартибсизликлар уюштирганликда айбланган судланувчиларга нисбатан Қорақалпоғистон суди судлов ҳайъатининг қарори эълон қилинди. Бу ҳақда мухбиримиз Айсулу Турдигалиева хабар беради.

Лолагул Қаллиханова, Азамат Турданов, Ахмет ​​Сметуллаев ва Азамат Нуратдинов озодликни чеклаш билан боғлиқ жазога тортилди. Суд қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини бекор қилди. Улар суд залидан озод қилинди.

Лолагул Қаллиханова 3 йил синов муддати билан 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди. Қаллиханованинг қамоққа олингани инобатга олиниб, муддат 7 йил 5 ой 6 кунгача қисқартирилди.

Азамат Нуратдиновга 4 йил 5 ой 17 суткага, Ахмет ​​Сметуллаевга 4 йил 5 ойга, Азамат Турдановга 4 йил 5 ойга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.