Қамчиқ довонидан 400 га яқин фуқаро қор кўчиши хавфи туфайли эвакуация қилинди

Источник: МЧС

«Оҳангарон», «Ангрен» ва «Орзу» вокзаллари ва станцияларидан «Поп» вокзалига 400 нафарга яқин фуқаро эвакуация қилинди. Қамчиқ тоғ довонида эълон қилинган қор кўчкиси хавфи муносабати билан 4 январь соат 00:00 дан бошлаб А-373 халқаро автомобиль йўли автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди, дея хабар беради “Ўзбекистон темир йўллари”.

Тезкор тартибда йўлда қолган фуқароларни эвакуация қилиш бўйича штаб тузилди. Шунингдек, қарама-қарши йўналишдаги одамларни эвакуация қилиш ишлари олиб борилмоқда, улар учун Поп-Ангрен йўналиши бўйича  901-сонли махсус поезд ҳам ташкил этилган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қайд этишича, фуқароларни вақтинча жойлаштириш учун Angren-Land, Zamin-2 ва Uchquduq корхоналарининг, шунингдек, Ангрен кон-металлургия коллежи ҳамда Fayz, Shodiyor ва Elba меҳмонхоналарининг ошхоналари очилди.

Фуқароларга ёрдам бериш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 113 та махсус техникаси ва 250 нафар кишидан иборат шахсий таркиби жалб этилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.