Амрилло Иноятов ишдан олингани расман тасдиқланди
Соғлиқни сақлаш вазири лавозимида ишлаб келаётган Амрилло Иноятов ишдан олингани тасдиқланди.
Бугун ижтимоий тармоқларда унинг ишдан олингани хақида хабарлар тарқалганди.
2022 йилда Президентнинг тегишли фармони билан Амрилло Шодиевич Иноятов Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланганди.
Меҳнат фаолиятини 2001 йилда Бухоро давлат тиббиёт институти илмий-текшириш лабораториясида бошлаган. 2006-2014 йилларда ушбу институтнинг «Хирургик стоматология» кафедраси ассистенти, мазкур кафедра мудири, Стоматология факултети декани вазифаларида ишлаган.
2014-2020 йилларда Тошкент давлат стоматология институти Бухоро филиалининг Стоматология факултети декани, ушбу филиал директори, Бухоро давлат тиббиёт институти ректори сифатида фаолият кўрсатган.
Шарҳлар