Андижон вилояти ҳокимининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари ишдан олинди

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган Абдуллаева Гулнора Маъруфжановна бошқа лавозимга ўтаётганлиги сабабли ҳозирда эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беряпти.

У ушбу лавозимда 2022 йилнинг март ойидан буён ишлаб келаётган эди. Хозирда уни қандай ишга ўтгани ҳақида маълумотлар йўқ.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.