Андижонда фуқаро чет эл валютасини олиб чиқишга уринди
Андижон вилоятида чет эл валютасини ноқонуний олиб чиқишга уринишнинг олди олинди, дея хабар беради Божхона қўмитаси матбуот хизмати.
Мутахассислар “Дўстлик” чегара божхона постида “яшил” йўлак бўйлаб ҳаракатланаётган фуқарони тўхтатган.
У пулларни чўнтаклари, пойабзал ва пайпоғига яшириб, 32 500 долларни ноқонуний равишда олиб чиқмоқчи бўлган, дейилади хабарда.
Улашиш:
Шарҳлар