Андижонда бўлган ёнғинда 1 киши вафот этган

Фото: видеодан фотокўчирма

Андижон шахар Иқбол МФЙ 39-кўпқаватли уй 61-ҳонадонда содир бўлган  ёнғин бартараф этилди, деб ёзяпти вилоят ФВБ матбуот хизмати.

«Кеча, 2 февраль куни соат 18:13 да Андижон шаҳар “Иқбол” МФЙ,  39-кўпқаватли уйнинг 61- ҳонадонида газ ҳаво аралашмасининг чақнаши сабабли ёнғин юзага келганлиги тўғрисида Андижон вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган», – дейилади хабарда.

Воқеа жойига 3 та Ёнғин қутқарув экипажлари соат 18:18 етиб боришиб, ёнғин соат 18:21 да тўлиқ қуршаб олинган, ёнғин соат 18:27 да батамом ўчирилган.

Ёнғин натижасида 1 нафар фуқаро  жарохат олган 1 нафар фуқаро вафот этган. ФВВ рахбарияти томонидан вазият тўлиқ назоратга олинган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.