Андижонда саккиз ёшли қизчани поезд уриб юборди
28 апрель куни Андижон вилоятида саккиз ёшли қизчани поезд уриб юборди, деб хабар қилмоқда ИИВ матбуот хизмати.
Воқеа Андижон вилоятида содир бўлиб, соат 16:30 да Хонободдан Андижонга кетаётган йўловчи поезди ота-онаси қаровсиз қолган қизни уриб юборади.
Қиз омон қолди, лекин бошидан оғир жароҳат олган, у беҳуш ҳолатда реанимация бўлимига олиб кетилган, шифокорлар унинг аҳволини жуда оғир деб баҳолашмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар