Андижон шаҳар ҳокими давлатга 1,7 млрд сўм зарар етказганликда гумон қилинмоқда

Источник: хокимият Андижанской области

Андижон шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилаётган жиноят иши доирасида депутат ва шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаровни терговга жалб қилиш мақсадида Андижон вилояти прокуратурасига тақдимнома киритилди. Бу ҳақда «Медиазона» “Газета” нашрига таянган ҳолда ёзади.

Тақдимномага кўра, Баҳром Ҳайдаров жами 8 та ҳолатда 19 618 квадрат метр ерни ноқонуний ажратиш орқали жами 1 млрд 779 млн сўм минимал аукцион баҳоси қийматидаги пул маблағларини давлат бюджетига ундирилмай қолишига сабабчи бўлган ва давлат манфаатларига зарар етказган.

3 февраль куни Андижон вилояти прокуратураси томонидан Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгашига тақдимнома киритилган бўлса-да, бироқ орадан 19 кун ўтганидан кейин ҳам Халқ депутатлари Андижон вилоят кенгаши прокурор тақдимномасини кўриб чиқмаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.