Андижон вилояти ҳокимининг ишдан бўшатилгани ҳақидаги янгилик расман тасдиқлангани йўқ (+)

Шухрат Абдурахманов. Фото: Хокимият Андижанской области

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов лавозимидан озод этилгани ҳақидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмайди, деб ёзади ЎзА.

Бир кун аввал интернетда гўёки Шуҳрат Абдураҳмонов тасвирланган интим видео тарқалганди. Ёзувнинг бир қисмидаги тасвир хиралашган, унинг юзи энг охирида пайдо бўлади.

Фарғона вилояти ҳокимлигининг матбуот котиби Дилмурод Жумабоев видеони тайёрлаган ва тарқатган шахс жиноий жавобгарликка тортилиши кераклигини айтмоқда.

Шуҳрат Абдураҳмонова 2013 йил 26 апрелдан буён Андижон вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Тўлдирилди: Андижон вилояти ҳокимлигининг матбуот хизмати инсон қадр-қимматини камситишга қаратилган ахборот тарқатилганлиги юзасидан прокуратурага ариза юборилгани ҳақида хабар берди.

“Айни пайтда бундай маълумотларни ноқонуний тарқатган шахсларни аниқлаш, уларга нисбатан қонун доирасида чоралар кўриш юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда”, — дейилади хабарда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.