Андижонда Дин ишлари бўйича қўмитанинг мутахассиси фуқаролардан олинган 1,6 млрд сўм пулни қимор ўйинларига тикиб юборгани маълум бўлди

Кадр из репортажа

Андижон вилояти Хўжаобод туманида мансабдор Умра зиёратига юбориш мақсадида фуқаролардан олган 1 миллиард 650 миллион сўм пулини онлайн қиморга тикиб юборгани маълум бўлди. Бу ҳақда MY5 телеканалининг Markaziy studiya дастурида хабар берилди, деб ёзади “Газета” нашри.

2019 йилдан бошлаб Умра зиёратлари учун амалга оширилган тўлов пуллари Мусулмонлар идорасининг ҳисоб рақамига эмас, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Хўжаобод тумани мутахассиси шахсий ҳисобига туширилган.

Ҳолат юзасидан узоқ давом этган тергов якунланиб, иш судга оширилган. Бироқ суд залида айбланувчининг пулларни қайтариб бериш ваъдасига ишониб, аризаларини қайтариб олишган. Шу сабабли уларга етказилган моддий зарар суд қарорида инобатга олинмаган. 27−30 нафар одам пулларидан воз кечиб юборган.

Суд ҳукмига кўра, собиқ масъул икки йил мансабдорлик ва жавобгарлик юклатилган вазифаларда ишлаш ваколатидан маҳрум бўлган ва беш йилга қамалган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.