Андижонда гуруҳли зўрлаш ҳақида туҳмат қилгани учун 2,5 йилга озодликдан маҳрум этилди
Андижонда 5 эркак томонидан зўрланганини айтган келинчакка нисбатан икки ярим йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Бу ҳақда Daryo нашри ёзади.
Вилоят прокуратураси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 26 июнь куни О.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисми (нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёхуд оммавий ахборот воситалари орқали; оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб; оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган ҳолда; ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда қилинган туҳмат) бандлари ва бошқа моддалари (айнан қайси моддалар эканига аниқлик киритилмаган) билан айблов эълон қилиниб, «шахсий кафиллик» эҳтиёт чораси қўлланилган.
Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи О.О. Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисмининг «а» банди (оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб туҳмат қилиш) билан айбли деб топилган. Унга нисбатан 2 йил 6 ой озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
Бундан беш ярим ой аввал Андижон вилоятида 5 ойлик келинчак беш киши томонидан зўрлангани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалганди. Унда келин дала шийпонида идишларни ювиш учун чиққанида, уни кўрган спиртли ичимлик таъсирида бўлган 5 нафар эркаклар мажбурлаб шийпонга олиб кириб, қўл-оёғини боғлаб, зўрлагани айтилган. Келиннинг яқинлари уни зўрлаган эркакларга қонуний чора кўришни сўраган.
Шарҳлар