Андижонда кам таъминланган хонадонларга қуёш панеллари ўрнатилмоқда

Фото: Андижон тумани ҳокимлиги

Ижтимоий ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаларида ҳамда иқтисодиёт тармоқларида қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш, энергия самарадорлигини ошириш орқали республика ҳудудларида энергия тақчиллиги қопланишини таъминлаш, бу борадаги ишларни комплекс ташкил этиш ҳамда инвесторлар учун қулай шароитлар ва рағбатлантириш механизмларини жорий қилиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар беряпти.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, тумандаги “Темир дафтар”да рўйхатда турган кам таъминланган хонадонларга муқобил энергия манбаларини ўрнатиш бўйича ишлар тизимли тарзад давом этмоқда.

“Андижон туманидаги жами 40 та хонадонларга вилоят ва туман бюджетларидан муқобил энергия манбаларини ўрнатиб бериш белгиланган, шундан 32 тасига 1кВтдан қуёш панел ҳамда 8 тасига 100 литрли сув иситиш коллектори ўрнатиб бериш режалаштирилган”, – дейди Андижон тумани ҳокими Бахтиёр Маматкаримов.

Бугунги кунга келиб, туман ҳокимлиги томонидан жами 20 та хонадонга, шундан 16 тасига 1кВтдан қуёш панел ҳамда 4 тасига 100 литрли сув иситиш коллектори ўрнатиш ишлари якунланиб режа ижроси тўлиқ ва сифатли бажарилиб тармоққа улаш ишлари амалга оширилмоқда.

Бундай сай-ҳаракатлар республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам давом этмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.