Андижонда шифокорни дўппослаган фуқаро ҳибсга олинди

Источник: Kun.uz

Тез ёрдам шифокори Шохрухбек Зокировни дўппослаган 30 ёшли Андижон фуқароси безориликда шумон қилиниб, ҳибсга олинди, деб ёзади “Медиазона”.

17-октябрь куни ушбу фуқаро чақирилган шифокорларни узоқ кутганидан кейин онасини тез ёрдам станциясига олиб борган, бу ердаги навбатчи шифокор Зокиров унинг артериал қон босимини бурқарорлаштиришга ёрдам берган. Бироқ беморнинг ўғли берилган ёрдамдан қониқмаган ва шифокорларни ҳақорат қила бошлаган. Шифокор Деҳқоновга ёпишиб, уни бўға бошлаган.

Зокиров уларни ажратишга уринган, бироқ юзидан мушт еган. Фуқаро полда ётган шифокорни дўппослашда давом этган. Суд-тиббий экспертизаси жабрланувчида бош мия чайқалиши, бурун синиши, юз ва бурун соҳаларида гематомаларни қайд этган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.