Ангренда болалар боғчаларининг 18 нафар тарбияланувчиси диарея ташхиси билан касалхонага ётқизилди

13-14 сентябрь кунлари Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида 18 нафар бола диарея ташхиси билан касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда «Газета» нашри ёзади.
Уч нафар бола 1-сонли болалар боғчасининг, 14 нафари 10-сонли болалар боғчасининг ва 1 нафари 37-сонли болалар боғчасининг тарбияланувчиси ҳисобланади.
Мактабгача таълим ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати барча болалар шифокорлар назоратида эканини, бошқарма вазиятни назоратга олганини маълум қилди.
If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.
Улашиш:
Шарҳлар