Аномал совуқ сабабли “Ўзбекнефтгаз” станцияларида тўхтаб қолишлар кузатилмоқда

Источник: Узбекнефтегаз

Республикада кузатилаётган аномал совуқ технологик объектлардаги қурилмаларга ўз таъсирини кўрсатмоқда. Шарли кранлар ва қувурларни музлаб қолиш ҳамда электр тизимидаги узилишлар сабабли “Ўзбекнефтгаз” АЖ завод ва бошқармаларнинг сиқув компрессор станцияларидаги газ ҳайдаш агрегатларида аварияли ҳолатда тўхташлар кузатилди, дея хабар беради “Ўзбекнефтгаз” компаниясининг матбуот хизмати.

Хусусан, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг “Шимолий Нишон” сиқув копрессор станциясидаги 3 та газ ҳайдаш агрегатлари, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг “Зеварда” ва “Денгизкўл” конларидаги 2-сиқув копрессор станцияларида агрегатлар аварияли ҳолатда тўхтаган.

Тезкорлик билан кўрилган чоралар натижасида “Шимолий Нишон” сиқув компрессор станциясига узатилаётган конлардан газ қазиб чиқаришнинг камайишини олдини олиш мақсадида, газ “Шўртан” 2-станциясига йўналтирилди ва ушбу станциядаги газ ҳайдаш агрегатларининг қувватлари оширилди.

9-14 январь кунлари республика бўйлаб кузатиладиган аномал совуқда сиқув компрессор станциялари ва технологик қурилмаларнинг узлуксиз ва барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида конларда, технологик объектларда тезкор Штаблар ташкил этилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.