Apelsin рақамли банки Россияга юбориладиган ва у ердан келадиган пул ўтказмаларини тўхтатди

Источник: РИА Новости

Ўзбекистондаги Apelsin рақамли банки Россияга юбориладиган ва у ердан келадиган пул ўтказамларини тўхтатди. Бу ҳақда банк ўз мижозларига ўз мобил иловасида хабар берди, деб ёзади “Фергана” нашри.

«Apelsin орқали Россияга пул маблағларини жўнатиш ва олишнинг вақтинчалик имконияти йўқ», — дейилади хабарда.

Банкнинг аниқлик киритишича,  рублнинг юқори волотиллиги сабабли ушбу валютадаги пул маблағларини жўнатиш ва олиш вақтинчалик тўхтатилган. VISA, Mastercard, Western Union ва бошқа тизимлар одатий режимда ишламоқда.

28 февраль куни Unistream ва Сбербанк орқали пул ўтказмаларини Ўзбекистоннинг «Ипак Йўли» ва Hamkorbank банклари тўхтатиб қўйганди. Кейинроқ Hamkorbank «Сбербанк Онлайн» орқали пул ўтказмаларини қабул қилишни тиклагани ҳақида билдирди.

РФ Украина ҳудудида “ҳарбий амалиётлар”ни бошлаганидан кейин АҚШ, Канада ва Европа Иттифоқи Сбербанк ва бошқа қатор Россия банкларига қарши санкциялар жорий этди. АҚШ ва ЕИ РФни SWIFT тизимидан чиқариб ташлаш ниятида. Ушбу тизим орқали турли мамлакатлар банклари ўзаро тўлов топшириқномаларини алмашадилар. Mastercard халқаро тўлов тизими Россиянинг айрим банкларини ўз тармоғидан узиб қўйди.

Apelsin банки 2021 йил ноябрида Ўзбекистон Марказий банкининг лицензиясини олган. Бундан олдин 2019 йил декабридан бошлаб “Капиталбанк” мобил иловаси сифатида молия бозорида фаолият кўрсатиб келаётганди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.