Швецияда апрель рекорд даражада совуқ бўлмоқда
Швеция 1991 йилдан бери кузатилмаган апрель ойи совуқ ҳароратини бошдан кечирмоқда. Гидрология ва метеорология институти мутахассиси Эрик Хойгард-Олсен фикрича, бу ҳозирги мавсум учун жуда совуқ.
“AзерТAЖ” хабарида мамлакат жанубида кучли қор ёғиши транспорт ҳаракатини тўхтатиб қўйгани, натижада кўп километрлик тирбандлик пайдо бўлгани айтилган.
«Транспорт бошқармаси маълумотига кўра, автомобиль йўлидаги узун навбатга шиналари эскирган юк машиналари сабаб бўлиши мумкин. Қутқарув хизмати жабрланганларга ёрдам кўрсатмоқда», – дейилади хабарда.
Метеорологлар Вестерботтен округида кечаси -32,4, Лапландия тоғида эса -34,1 даража қайд этилган.
Кузатув бошлангандан бери қайд этилган энг совуқ апрель ҳарорати -36,5 даража 1915 йил мамлакат шимолидаги Каресуандода қайд этилган.
Шарҳлар