АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси учта хизмат автомобилларини сотади
АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси учта расмий автомобилини очиқ оффлайн аукционга қўяди. Бу ҳақда дипломатик ваколатхона сайтида хабар берилди.
Аукционда иштирок этиш учун Ўзбекистон фуқаролари ва бошқа хорижий ваколатхоналарнинг дипломатлари таклиф этилади.
Харидор автомашинани божхона расмийлаштирувидан ўтказиши ва уни Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекциясида рўйхатга олиш учун масъул бўлиб, барча божхона ва бошқа тўловларни тўлаши шарт. Ҳозирда автомобиллар “вақтинча олиб кириш импорт” мақомида.
Қуйидаги автомобиллар сотувга чиқарилади:
- 2 та 2012 йилги “Chevrolet Colorado” пикаплари (оқ, юрган масофаси 69 855 км ва 77 614 км) — $2 минг;
- 2015 йилги “Chevrolet Impala Limited” седани (металл кулранг, юрган масофаси 79 328 км) — $3 минг.
Божхона тўловлари ва импорт божлари божхона декларациясида $30 мингдан $60 минггача бўлган импорт қийматидан келиб чиқиб белгиланади.
Элчихона божхона расмийлаштируви харажатларини ҳисоблаш учун божхона брокери (декларант) билан маслаҳатлашишни тавсия қилади.
Тўлов нақд пулда, АҚШ долларида ёки ўзбек сўми эквивалентида амалга оширилиши керак. Миллий валютада тўлов амалга оширилганда камида 50 000 сўмлик банкноталар қабул қилинади.
Аукционда иштирок этиш учун 20 сентябрь соат 16:00 гача [email protected] электрон манзилига паспорт ёки ID-карта нусхасини юбориш керак. Қўшимча меҳмонларга рухсат берилмайди.
Тендер савдолари 21 сентябрь куни соат 09:00 да элчихонанинг ташқи автотураргоҳида бўлиб ўтади. Кириш пайтида паспорт ёки шахсий гувоҳномани тақдим этиш керак.
Шарҳлар