АҚШга юборишни ваъда қилганлар қўлга тушди

Фото: Видеодан нусха

Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа ҳуқуқ-тартибот органларининг бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда:

Андижон вилояти, Марҳамат туманида яшовчи, 1997 й.т. шахс Асака туманида истиқомат қилувчи фуқарони Мексика давлати орқали Америкага юбориш эвазига 19 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган Тезкор тадбир давом эттирилиб, 15 минг АҚШ долларидан 6 минг АҚШ долларини олган вақтида мазкур ноқонуний ишга алоқадор бўлган, Марҳамат туманида яшовчи, 1992 й.т. фуқаро ҳам қўлга олинган.

«Самарқанд вилояти, Пастдарғом туманида яшовчи, 1997 й.т. шахс Нурота туманида истиқомат қилувчи фуқарони Мексика орқали Қўшма Штатларга юбориш эвазига 14 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга тушган», – дейилади хабарда.

Жиззах шаҳрида яшовчи, 1998 й.т. шахс 15 минг АҚШ доллари эвазига Сардоба туманида истиқомат қилувчи фуқарони АҚШга юборишни ваъда қилиб, олдиндан 12 минг АҚШ доллари ва 6 млн. сўм олган вақтида ушланган.

Тошкент вилояти, Ангрен шаҳрида яшовчи, 1990-й.т. аёл эса Чилонзор туманида истиқомат қилувчи фуқарога виза ва бошқа тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб, уни “Туркия-Никарагуа-Мексика” йўналиши орқали Америка Қўшма Штатларига юбориш эвазига 16 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 9 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.