АҚШга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марҳамат туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро О.У. фуқаро Ф.Б.нинг ишончига кирган ва уни гўёки миграция агентлигида ишловчи танишлари ёрдамида Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юбориши эвазига 15 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган, деб ёзмоқда Департамент матбуот хизмати.
“Шунингдек, фуқаро О.У.нинг кўрсатмасига асосан давом этган тадбирда бошқа бир фуқаро Н.М. фуқаро О.У.дан 6 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган”, – дейилади хабарда.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шарҳлар