АҚШга ишга юборишни ваъда қилган шахс қўлга олинди

Фото: departament.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ф.Э. фуқаро М.Я.ни ўз ёлғонларига ишонтириб, уни 16 000 АҚШ доллар эвазига Туркия, Мексика ва Никарагуа давлатлари орқали Америка Қўшма Штатларига ишлаш учун юборишини ваъда берган.

Хабарга кўра, “жиноятчи фуқародан 9 000 АҚШ долларни олдиндан  олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган”.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.