Ғарб санкциялари миллиардер Алишер Усмоновга қандай таъсир кўрсатди

Источник: РИА Новости

Ўзбекистонда туғилган россиялик миллиардер бойлиги 16,2 миллиард долларга тенг Алишер Усмонов АҚШ ва Европа Иттифоқи санкцияларига учраган. Radar Box маълумотларига кўра, Усмоновга алоқадор Airbus A340 Prestige лайнери 28 февраль куни Германиянинг Мюнхен шаҳридан Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳрига учган ва шундан бери кузатув олинмаган. Reuters нашри тадбиркордан нималар олиб қўйилгани ва қайси шартномалар тўхтатилгани рўйхатини тақдим этди.

Олиб қўйилган мулклар: 

– Сардиния оролида жойлашган Гольфо дель Певеродаги вилла Италия ҳукумати томонидан мусодара қилинди, қиймати тахминан 19 миллион доллар.

Тўхтатилди:

600 миллион долларлик “Дилбар” яхтаси Гамбургдаги кемасозлик заводида турибди ва расмийлар уни эгасига топшириш ниятида эмаслигини айтишмоқда.

“Эвертон” футбол клуби Усмоновнинг USM холдинг компанияси билан 15 миллион долларлик битимни ва номга бўлган ҳуқуқларни бўйича келишувни тўхтатди.

– Усмонов Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти лавозимидан кетди ва энди бу ташкилотда ҳеч қандай роль ўйнамаслигини маълум қилди.

– Усмоновга алоқадор Bombardier самолёти Швейцария ҳаво ҳудуди ёпилиши туфайли Франциянинг Эльзас аэропортида қолиб кетди.

“Юмшоқ” санкциялар:

– АҚШ молия вазирлиги Усмоновнинг шахсий активларини блокировка қилиб, товарлар нархини оширмаслик учун у назорат қиладиган компанияларни санкциялар рўйхатидан чиқариб ташлади. Яъни, акциялари Усмоновга тегишли бўлган компанияларга нисбатан санкциялар қўлланилмайди, чунки тадбиркорнинг улардаги улуши 50 фоиздан ошмайди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.