Ҳарбий прокурорлар узоқ ҳудудлардаги мактабларга бириктирилади

Источник: Газета.uz

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳарбий прокуратура органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳисоботи билан танишди. Бу ҳақда унинг матбуот хизмати хабар беради.

Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида олис ҳудудлардаги мактаблар ҳарбий прокуратура идораларига бириктирилиб, прокурорлик соатлари ташкил этилади.

Бюджет маблағларининг мақсадли сарфланишини таъминлашда электрон платформалар имкониятларидан янада кенг фойдаланилади.

Давлат раҳбари Ҳарбий прокуратура фаолиятини рақамлаштириш, инсон манфаатларини таъминлаш бўйича қўшимча кўрсатмалар берди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.