Арнасой туман ҳокимлигининг мансабдор шахслари 7 млрд сўмдан ортиқ маблағни талон-тарож қилганликда гумон қилинмоқда

Источник: Яндекс. Карты

Жиззах вилоятининг Арнасой туманида режадаги 8 000 гектар майдоннинг 1 068 гектарига ғўза уруғини экиш бўйича ишлар ва зарур агротехника тадбирлари ўз вақтида бажарилмаган. Шу тарзда 1 549 гектар майдонда пахта етиштириш имконияти бой берилган. Бу Бош прокуратура томонидан ўтказилган текширув жараёнида маълум бўлди.

Ҳокимликнинг мансабдор шахслари ғўза 8 000 гектар майдонда етиштирилаётганини кўрсатган ва бу билан 7 млрд 16 млн сўм миқдорида қўшимча имтиёзли кредит маблағлари ажратилишига эришган.

Уўбу ҳолат юзасидан шу йилнинг 30 июнь куни Бош прокуратура жиноят ишини қўзғатди. айни пайтда тергов ишлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.