Bo'limsiz
Қарши туманида фуқаро кўчада аёлга ташланиб, унинг кўйлагини йиртган ва каналга итариб юборган
Воқеа 23 июль куни соат тахминан тунги 1:00 да Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги Жумабозор маҳалласида содир бўлган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога кўра, эркак аёлга яқинлашиб, унинг сочидан ушлаб, канал томонга судраган, у ерда кўйлагини йиртган, сўнг уни жардан итариб юборган.
Бу пайтда жабрланувчи уйига дугонаси билан қайтаётган эди. Уларнинг ёнида машина тўхтаган ва ундан таниши тушган. Фуқаронинг айтишича, эркак маст бўлиб, уни зўрламоқчи бўлган, кейин эса уни жардан каналга итариб юборган.
Гумондор ҳибсга олинган. Ҳозирда терговгача текширув ишлари олиб борилмоқда.
Кадр ортидаги шахс жавобгарликка тортилгани ёки йўқлиги номаълум.
Улашиш:
Шарҳлар