Қарши вилоятида 10 туп дарахт қонунга хилоф равишда кавлаб олинди

Источник: Госкомэкологии

Қашқадарё вилояти Қарши тумани Экология бошқармасига дарахтлар кесилаётгани юзасидан мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда UzNews атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот хизматига таянган ҳолда ёзади .

Текшириш давомида маълум бўлишича, “Янги ҳаёт” маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида ариқ қазиш мақсадида кўп йиллик дарахтлар: 4 туп айлант ва 6 туп тут дарахти бульдозер билан суғуриб ташланган.

Қайд этилишича, идора инспекторларининг аралашувидан сўнг 1 туп тут, 1 туп айлант ва 45 туп терак кесишдан сақлаб қолинган.

Ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми бўйича (дарахтлар, буталар, бошқа ўрмон экинлари ва ёш кўчатларни қонунга хилоф равишда кесиш, шикастлаш ёки нобуд қилиш) маъмурий баённома тузилди  ҳамда 1 миллион 350 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.