Қаршида аёл ўзининг ногирон онасини урди

Қаршида аёл уй қурилиши учун пул сўраб олиб беролмагани учун кекса ногирон онасини урган. Воқеа вилоят ҳокимлиги биноси ёнида содир бўлган, деб ёзади “Новости Кашкадарьи” нашри.

Маълум бўлишича, Қарши шаҳридаги “Шайхали” қўрғонида истиқомат қилувчи Озод Ҳимматова 13 июль куни 1-гуруҳ ногирони бўлган кекса онасини ҳокимлик вакилларидан уй қурилишига пул сўраш ниятида вилоят маъмурияти биносига олиб келган. Ўзи эса ишлари билан кетган. Бироз вақтдан сўнг онасини олишга келганида, у пул сўраб ололмаганини эшитиб қаттиқ жаҳли чиққан.

Вилоят ҳокимлиги берган маълумотларга кўра, ўтган йил бошидан бошлаб ҳозирги кунга қадар Озода Ҳимматованинг оиласига пул ва озиқ-овқат маҳсулотлари кўринишида 56 млн сўмдан ортиқ маблағ ажратилган. Бундан ташқари, жорий йилнинг январь ойида шаҳар ҳокимлиги бу оилага ер участкаси ҳам ажратган, вилоят банкларидан бири эса уй қурилиши учун 28 млн сўмдан ортиқ маблағ тақдим этган.

Айни пайтда кекса аёлни қизининг жисмоний зўравонлигидан ҳимоялаш мақсадида унга ҳимоя ордерини тақдим этиш ҳақидаги масала кўриб чииқлмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.