Қарздорлар 27 январдан бошлаб электр тармоғидан узилади

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ жорий йилнинг 27 январь кунидан бошлаб электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ) қайта ишга туширилишини  маълум қилади. Қарздорлариги мавжуд истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан узилади, дея хабар беради “ҳудудий электр тармоқлари” компанияси.

Компания фойдаланилган электр энергияси учун мамлакатда мавжуд тўлов тизимлари (Click, Payme, Paynet) ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали уйдан чиқмасдан туриб тўловларни амалга оширишни тавсия этади.

Аввалроқ Ўзбекистонда об-ҳавонинг ғайритабиий совуқлиги сабабли электр энергияси ва газдан қарздорларни узиб қўйиш тўхтатилган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.