Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида археологик ёдгорликларга етказилган зарар 1,8 млрд сўмга баҳоланди

Фото с сайта Kun.uz

Ўзбекистон Бош прокуратураси Қашқадарёдаги Чордангитепа ва Самарқанд вилоятидаги Номизтепа археологик ёдгорликларига етказилган зарарни 1,8 миллиард сўмга баҳолади, деб ёзади “Медиазона”.

Қайд этилишича, маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари содир этилган ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатган, бироқ тергов қайси моддалар бўйича олиб борилаётгани айтилмаяпти.

Прокуратура Самарқанд туманида 6-7-асрларга оид Номизтепа археологик ёдгорлигининг бир қисми вайрон қилинганини маълум қилди. Аммо гумондорларнинг шахси ҳали аниқланмаган. Зарар 1,5 миллиард сўмга баҳоланган.

Шу билан бирга, Қашқадарёнинг Яккабоғ туманида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан 10-12 асрларга оид Чордангитепа тарихий масканининг бир қисмини вайрон қилишда гумонланган шахс аниқланган. Бу ёдгорлик ўрнига уй қурган маҳаллий фуқаро бўлиб чиқди. Унинг қилмиши билан 315 миллион сўм миқдорида зарар етказилган.

Бу Ўзбекистонда сўнгги ойларда вайрон қилинган биринчи тарихий обидалар эмас. Масалан, 1 август куни Наманган вилоятидаги Гаистонтепа меъморий ёдгорлиги тўлиқ вайрон қилинганлиги сабабли моддий маданий меросни йўқ қилиш ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳолатлари бўйича жиноят иши қўзғатилган эди. Тергов маълумотларига кўра, маҳаллий мутасаддилар томонидан уй-жой қуриш учун қўриқланадиган ҳудуд ноқонуний равишда ажратилиб, давлатга 80 миллиард сўм миқдорида зарар етказилган.

9 август куни ҳам Ўрдатепа археологик ёдгорлиги ҳудудида уй-жой қурган наманганлик икки нафар фуқарога нисбатан яна бир жиноий иш очилди. Бош прокуратура вайронагарчиликдан етказилган зарарни 72 миллиард сўмга баҳолаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.